Махфийлик сиёсати
Қандай маълумот йиғамиз
Аризада ўзингиз ёзган маълумотларни: қидирилаётган одам ҳақидаги маълумотлар, исмингиз, телефон рақамингиз ва Телеграм усернамеъингизни.
Нима учун ишлатамиз
Фақат қидирувни олиб бориш ва сиз билан боғланиш учун. Реклама ёки бошқа мақсадларда ишлатилмайди.
Ким кўради
Фақат аризага бириктирилган ходим ва масъул раҳбар. Ходимлар ҳар бир ҳаракати журналга ёзилади.
Топилган одамнинг ҳуқуқлари
Топилган одамнинг контакти фақат унинг розилиги билан берилади. Рози бўлмаса, маълумоти ошкор қилинмайди.
Ўчириш
Маълумотларингизни ўчиришни сўрасангиз, ариза кодингизни кўрсатиб мурожаат қилинг.
Қонунчилик
Маълумотлар Ўзбекистон Республикасининг “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунига мувофиқ қайта ишланади.